Тошкент: Ғафур Ғулом, 1992. — 64 б.
Хоразмлик қаламкаш Давлатёр Раҳим кўп йиллардан буён бу кўҳна диёрнинг қадимий ва бой маданият тарихи билан қизиқиб келади. Унинг Шихназар Матрасул билан биргаликда ёзган «Феруз» номли тарихий-оммабоп китоби ўқувчилар томонидан самимий кутиб олинди.
Муаллифнинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган ушбу янги рисоласида Хоразм воҳасидаги машҳур ва табаррук зотлардан бири Султон Увайснинг ғаройиб ҳаёти, унинг нури илоҳий билан йўғрилган афсонавий тақдири ҳақида илмий-бадиий йўсинда ҳикоя қ—илинади.