Тошкент: Ўзбекистон, 1994. — 56 б. — (Шарқ мутафаккирлари).
Рисолада XVII асрда яшаб ўтган, халқимиз маданияти тараққиётига самарали ҳисса қўшган тарихнавис аллома, ўзбек адабиётида учмас из қолдирган адиб Абулғози Баҳодирхоннинг адабий мероси тадқиқ этилган. Муаррих адиб қаламига мансуб "Шажараи турк", "Шажараи тарокима", "Манофеъ-ул инсон" китобларининг бадиий, тарихий ва ижтимоий қадрият сифатидаги мавқеига баҳо берилган.
Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.