Ташкент : Ғафур Ғулом номидаги нашриёт- матбаа ижодий уйи, 2013. — 280 б.
Мазкур китобда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида мамлакатимиз ва халкимиз хаётида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан оз ёки умуман ўрганилмаган муҳим масалаларга оид илмий маколалар, хужжат ва материаллар, шунингдек, ўз такдирида мураккаб тарихий даврнинг фожиали вокеаларини ифодалаган шахслар ҳакидаги хотиралар илк бор эълон килинмокда.
«Шахидлар хотираси» жамоат фонди ва «Қатағон курбонлари хотираси» музейи томонидан анъанавий тарзда 4-китоб сифатида нашр этилмокда, илмий жамоа бундан кейин ҳам шундай хужжат ва материаллар, илмий макола ва хотиралардан иборат китобларни нашр этиб боради.
Ушбу китоб Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва юрист олимлар, аспирантлар хамда олий ўкув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган.