Тошкент: Авu Matbuot-Consalt, 2007. — 388 б.
Мазкур монографияда XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг биринчи чорагида Хоразм воҳасидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ҳаракатлар кўрсатилган. Муаллифлар архив ҳужжатлари, қўлёзма асарлар, хотиралар ва бошқа манбалар асосида ушбу даврда Хива хонлиги ва Хоразм республикасида юз берган муҳим тарихий воқеаларни ёритишган. Туркистон тарихининг ажралмас қисми хисобланган Хоразм вохаси тарихининг муайян даври яхлит манзараси ўкувчи кўз ўнгида намоён бўлган. Асар кенг китобхонлар оммасига, юрт тарихи билан қизиққан барча ўкувчиларга мўлжалланган.